збекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ва шифобахшлиги билан дунёга машҳур. Бу эса мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги босқичида экспорт ҳажмини ҳар томонлама оширишга имкон яратмоқда. Хусусан, коронавирус пандемияси шароитида дунёда озиқ-овқат хавфсизлигига бўлган талабнинг ортиб бориши туфайли халқаро бозорларда юртимиз тилёрар мевалари, табиат инъомларига бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
Ташқи ишлар вазирлигининг “Дунё” ахборот агентлиги Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз экспорт салоҳиятини янада юксалтириш бўйича қатъий интилишларига ҳамоҳанг равишда Ўзбекистон экспорт имкониятларига бағишланган туркум видеомаҳсулотлар тайёрлаб, эътиборингизга ҳавола этишни бошлайди.
Қайд этиш жоиз, асал иммунитетни ошириш хусусиятга эга. Бу эса пандемия шароитида унинг аҳамиятини янада оширади. Шунингдек, асал юрак фаолиятини яхшилаб, ичак секрециясини тартибга солади, зарарли микроб ва бактериялар, замбуруғ ва аллергияларга қарши курашиш хусусиятига эга.
Асалнинг терини тозалаш, танадаги турли тиқинларни бартараф этиш, хотирани мустаҳкамлаш, уйқуни яхшилаш, овқат ҳазм қилиш трактидаги безовталикни тўхтатиш ва асаб таранглигини йўқотиш каби фойдали хусусиятларга эга эканини инобатга олсак, боларини дори ишлаб чиқарувчи табиий фармацевтика компаниясига ўхшатиш мумкин.
“Дунё” АА ижодий жамоаси томонидан суратга олинган она табиат саховати – асал ва унинг шифобахш хусусиятларига бағишланган видеоматериалларни қуйидаги youtube-канали ҳаволаларида кўришингиз мумкин:
https://www.youtube.com/watch?v=dRldFL_8ctk&t
https://www.youtube.com/watch?v=56vlfw4Bh1U
https://www.youtube.com/watch?v=bRvIrwdEJw0&t