Bosh konsulxona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
O‘zbekiston Respublikasining Istanbul shahridagi Bosh Konsulxonasi

Туркиядаги ватандошлар: Конституция – мустақил давлат кўзгуси, эркинлик рамзидир



Истанбул шаҳрида истиқомат қилаётган ўзбек диаспораси вакиллари Конституциямизнинг 28 йиллиги муносабати билан байрам табрикларини йўллади

Чокай Кожар, Истанбулдаги ўзбеклар диаcпораси вакили:

– 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган сана хорижда мусофирчиликда ўсиб улғайган биз ўзбеклар учун ҳам катта аҳамиятга эга.

Дарҳақиқат, Конституция ҳар қандай давлатчиликнинг асоси, қонуний пойдевори ҳисобланади.

Эртага яна бир муҳим сана – 10 декабрь – миллий мадҳия қабул қилинган кун.

Фурсатдан фойдаланиб, барча ўзбекистонликларни ушбу икки тарихий сана муносабати билан самимий муборакбод этаман.

Ўзбекистон мустақиллиги абадий бўлсин! Мамлакатимиз бундан-да гуллаб-яшнасин, халқимиз фаравонлиги янада ошсин. Биз хорижда яшаётган ўзбеклар бунинг учун доим дуодамиз, юртимиз равнақига камарбаста бўлишга ҳамиша тайёрмиз.

Муборак байрамларимиз барчамизга қутлуғ бўлсин!

Ирфан Хаттатоглу, Истанбулдаги Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатишга ихтисослашган «Law Office» адвокатлик идораси раҳбари:

 

– Бундан 28 йил муқаддам Ўзбекистон парламенти томонидан мамлакат Конституцияси қабул қилинган эди. Дарҳақиқат, бу сана биз учун ҳам жуда қадрлидир.

Бинобарин, Конституция – ҳар бир мустақил давлатнинг кўзгуси, инсон эркинлигининг рамзидир. Ҳар бир давлат порлоқ келажак сари олға интилиб, ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини танлар экан, халқ фаровонлигини таъминлашга ҳизмат қилувчи энг устувор инсоний тамойилларни ўз Конституциясида мустаҳкамлаб олади. Ўзбекистон Конституцияси ҳам давлат ва жамият муносабатларида муҳим ўрин тутувчи дастуруламал ҳужжатдир.

Барчангизни Конституциянинг 28 йиллиги муносабати билан чин дилдан табриклаб, самимий тилакларимни изҳор этаман!