Bosh konsulxona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O‘zbekiston Respublikasining Istanbul shahridagi Bosh Konsulxonasi

O'zbekiston yangiliklari


O‘zbekiston chet el tajribasini Prezident ta’lim muassasalari tizimiga qanday tadbiq etmoqda

Oʻzbekistonda ta’lim-tarbiya, ilm-fanga e’tibor ham mutlaqo o‘zgardi. Xususan, maktabgacha, umumiy o‘rta va oliy ta’lim sohalari, ilmiy-tadqiqot muassasalarini rivojlantirish bo‘yicha tizimli, izchil va kompleks chora-tadbirlar amalga oshirib kelinmoqda. Bu borada qator muhim farmon, qaror va dasturlar qabul qilinmoqda.


...
O‘zbekiston: Madaniyatni rivojlantirish – Milliy individuallikni saqlashning asosiy vositasi

Madaniyat va san’at insoniyat tamadduni, milliy o‘zlik va ruhiy barkamollikning asosi bo‘lib, har bir davlat taraqqiyotining muhim ko‘rsatkichidir. Xalqning ma’naviy yuksalishi, uning tarixi, buguni va kelajagini ifoda etuvchi bu sohalarning rivoji zamon talabiga mos yondashuvni taqozo etadi. Shu bois O‘zbekistonda madaniyat va san’atni rivojlantirishga qaratilgan islohotlar chuqur mazmun kasb etib, yangi bosqichga ko‘tarilmoqda.


Ўзбекистонда қонун ижодкорлиги халқаро тажриба ва миллий амалиётга асосланади

Давлатимиз тараққиёти янги босқичга қадам қўйган ҳозирги даврда ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларини модернизация қилиш ва ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда қонун ижодкорлиги фаолияти алоҳида долзарблик касб этиб, давлат бошқаруви самарадорлигининг муҳим омилига айланмоқда. Мамлакатимизда рўй бераётган чуқур ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, халқаро майдондаги интеграция жараёнларининг фаоллашуви, шунингдек, глобал рақамлаштириш тенденциялари қонун ижодкорлиги фаолиятини тубдан такомиллаштиришни тақозо этмоқда.


Ўзбекистонда 40 мингдан ортиқ педагогларга халқаро ва миллий сертификатлар бўйича устамалар тўлаб келинмоқда

Мамлакат ривожи изчил ислоҳотлар ва янгиланишлар билан боғлиқ. Бунда асосий эътибор инсон қадри, фаровон турмуш, аҳоли тинчлиги ва саломатлиги, қонун устуворлигига қаратилади. Албатта, бу ҳаётий мезонларга сифатли таълим ва юксак тарбияга эга авлодни камолга етказиш орқали эришилади.


Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш қонун устуворлигини таъминлашнинг асосий мезонга айланди

Бугунги глобаллашув шароитида ҳар бир мамлакат ўз ҳудудидаги инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини муҳофаза қилиши ҳар доимгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Инсон ҳуқуқларини, жамиятнинг аҳиллигини таъминлаш ва фаровонликни кафолатлаш, давлат пайдо бўлиши “ижтимоий шартнома назарияси”нинг илғор замонавий стратегиялардан саналади. Сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажаришга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда.


"Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!" Янги Ўзбекистон Конституцияси: яратилиши, қабул қилиниши ва ижро этилиши

Бу  йил мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами "Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!" деган бош ғоя асосида кенг нишонланади. Янги Ўзбекистон ҳаётининг турли соҳаларида изчил давом этаётган кенг кўламли, қамровдор ва шиддатли ислоҳотлар натижаларини мустаҳкамлашда янги таҳрирдаги Конституциямизнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.


Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида сув хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тарафдори

Сўнгги йилларда сув хавфсизлигини таъминлаш масаласи Марказий Осиё минтақаси учун муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири айнан Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаcи бўлиб қолмоқда. Хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида Марказий Осиё минтақасида амалий ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, шу жумладан, минтақа давлатлари билан турли йўналишлар, айниқса, экология ва табиатни муҳофаза қилиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги яқин ҳамкорликни кучайтириш (91-мақсад) ҳамда мамлакатимизда сув билан боғлиқ муаммоларга босқичма-босқич ечимлар топиш (62-73-мақсадлар) устувор мақсадлар сифатида қайд этилган.


...
Миллий армия – Янги Ўзбекистон барқарорлигини таъминлашнинг ишончли кафолати

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон армияси мураккаб ва шу билан бирга шарафли йўлни босиб ўтди. Қуролли Кучлар мустақилликни ишончли таъминлаш, республикада демократик ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш кафолатига айланди.


Ўзбекистонда маҳалла институти - инсон қадрини юксалтиришнинг муҳим платформасидир

Маҳалла – халқ билан мамлакат ўртасидаги ишонч кўприги сифатида хизмат қиладиган, инсонни жамиятнинг бир қисми бўлишга ўргатадиган, уни бағрикенглик ва халқпарварлик руҳида тарбиялайдиган макондир. Мамлакатимизда  9 435 та  маҳаллалар бўлиб, уларнинг ўзига хос номлари бизга тарихдан сўзлайди. Чунки уларда халқимизнинг узоқ ва шонли тарихи, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаёти, маданий мероси акс этади.


“Маҳаллий аҳолининг турмуш даражасини оширишда маҳалланинг ўрни” мавзусидаги халқаро конференциянинг Самарқанд декларацияси БМТ Бош Ассамблеясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди

Ўзбекистон маҳалла институти тўғрисидаги ҳужжат БМТ Бош Ассамблеяси расмий ҳужжати сифатида инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз тилларида тарқатилди.