Bosh konsulxona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O‘zbekiston Respublikasining Istanbul shahridagi Bosh Konsulxonasi

O'zbekiston yangiliklari


...
Шавкат Мирзиёев: “Мен умримни шу халққа тикканман!”

“Албатта, мен иқтисодчи эмасман. Аммо Президентимиз олиб бораётган халқпарвар сиёсатнинг ичида яшаётганим учун кўп жараёнлар ҳақида ўзимнинг шахсий қарашларимни шу азиз Ватаннинг бир фарзанди сифатида айтишга ҳақлиман, деб ўйлайман”, деб ёзган сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов.


...
Экологик муаммолар: ўзгарувчан дунёда инсон ҳуқуқлари келажаги ва барқарор ечимлар топиш

2024 йил 13-14 июнь кунлари мамлакатимизда бўлиб ўтадиган анъанавий халқаро анжуман – Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форумининг навбатдаги мавзуси шундай номланган. Форум доирасида офлайн ва онлайн тарзда учта ялпи мажлис ўтказилиши мўлжалланмоқда.


Ўзбекистон: юксак ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият – ривожланиш гарови

Юксак ривожланган демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган ҳар бир давлатнинг вазифаси ўз фуқароларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришдан иборат бўлади. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда ҳуқуқий тарбия асосий ўринни эгаллайди. Шу сабабдан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ўзининг барча чиқишларида ҳуқуқий маданиятнинг аҳамиятига, уни юксалтириш масаласига жиддий эътибор қаратади.


Ўзбекистоннинг яна бир ташаббуси халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланди

БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон таклифи билан ишлаб чиқилган Марказий Осиёда гиёҳванд моддалар савдоси ва гиёҳвандликка қарши курашишга қаратилган резолюцияни бир овоздан қабул қилди


Ўзбекистоннинг трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича сиёсати

Бугун Ўзбекистонда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари ҳар қачонгидан муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу эса ўз навбатида, Марказий Осиёда рўй бераётган глобал иқлим ўзгариши фонида минтақани асосий сув билан таъминловчи энг йирик сув артериялари Амударё ва Сирдарё сувидан ҳавза давлатлари манфаатларини тенг ҳисобга олган ҳолда фойдаланишни тақозо этади.


Ўзбекистонда диний-маърифий таълим соҳасидаги ислоҳотлар: воқелик ва истиқбол

Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан диний-маърифий соҳада кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланишлар, хусусан миллий анъана ҳамда қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш, аждодларимиз хотирасини улуғлаш, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳ ва масжидларни ободонлаштириш борасида бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.


O‘zbekiston Orolbo‘yida ayollar salomatligini mustahkamlash va saraton kasalligining oldini olish borasida izchil siyosat olib bormoqda

Onalar va bolalar salomatligini mustahkamlash O‘zbekiston mustaqilligining dastlabki yillaridan boshlab amalga oshirilayotgan islohotlarning ustuvor yo'nalishi bo'lib kelgan. O'shandan beri ushbu sohada aholining reproduktiv salomatligini yanada mustahkamlash, onalar, bolalar va o'smirlar salomatligini muhofaza qilishga qaratilgan bir qator davlat dasturlari amalga oshirildi.


Ўзбeкистон Европа Иттифоқининг муҳим ҳамкорларидан бирига айланмоқда

Ўзбекистон Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар билан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, таълим, қонун устуворлигини таъминлаш, чегараларни бошқариш, жиноятчиликка қарши курашиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби кўплаб соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали муҳим ҳамкор мақомига эга бўлмоқда.


Ўзбекистон вакили тарихда биринчи марта Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзолигига сайланди

Шу йил 29 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга аъзо давлатларнинг 40-сессияси доирасида Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг 2025-2028 йиллар учун 9 нафар аъзосини сайлаш бўйича сайловлар бўлиб ўтди.


Янги Ўзбекистоннинг тасвирий ва амалий санъати

Учинчи Ренессансни ўз олдига катта мақсад қилиб қўйган Янги Ўзбекистонда миллий тасвирий ва амалий санъатни ривожлантириш масаласига мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ажралмас қисми сифатида қараляпти. Давлат раҳбари ва ҳукуматнинг тасвирий ва амалий санъат соҳасига бундай эътибори натижасида халқаро жамоатчиликка юртимизнинг миллий бадиий бойликларини ҳамда рассом, ижодкорларининг ижод намуналарини, замонавий тасвирий ва амалий санъатда эришилаётган ютуқларни мавжуд ранг-баранглиги билан кўрсатишга кенг имконият берадиган ўзига хос тизим шаклланди.