Ўзбекистон: фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш имкониятларини ошириш
Ҳар бир шахснинг одил судловга эришишга бўлган ҳуқуқи унинг фундаментал ҳуқуқи бўлиб, халқаро ҳамжамият томонидан белгилаб берилган муҳим мезонлардан бири ҳисобланади. Жумладан, ушбу ҳуқуқ “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” (1948 йил, 8-модда), “Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро Пакт (1966 йил, 14-модда), “Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари тўғрисида”ги конвенция (1950 йил, 6-модда), “Қийноқларга ҳамда жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган турларига қарши курашиш тўғрисида”ги (1984 йил, 2-модда), “Инсон ҳуқуқлари тўғрисида”ги Америка минтақавий конвенцияси (1969 йил, 8-модда), “Хотин-қизларни камситишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги (1979 йил, 15-модда), “Жамоатчиликнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир масалалар бўйича одил судловга қадар ва қарор қабул қилиш жараёнида ахборот олишга эришиши тўғрисида”ги (1998 йил, 3-модда), “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция (2006 йил, 13-модда)ларда мустаҳкамланган.