2021 йил 18 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюция бир овоздан қабул қилинди.
Сизларни улуғ айём – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни билдираман.
Авваламбор, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Жаноби Олийларига Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этиш таклифи учун миннатдорлик билдиришга ижозат бергайсиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан бугун Шанхай шаҳрида «CIIE-2020» Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросими иштирокчиларига видеоалоқа орқали мурожаат йўллади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг таклифига биноан 30 октябрь куни Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
O‘zbekiston Respublika Prezidenti Shavkat Mirziyoyev 2019-yil 1-noyabr kuni ShHT Hukumat rahbarlari kengashi majlisida ishtirok etayotgan delegatsiyalar rahbarlarini qabul qildi