Bosh konsulxona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
O‘zbekiston Respublikasining Istanbul shahridagi Bosh Konsulxonasi

Туркияда доимий ва вақтинча яшаётган Ватандошлар диққатига!



2021 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларига овоз бериш юзасидан 14-ҳудудий округига бириктирилган 44-сайлов участкаси ташкил этилди.

Манзил: Истанбул шаҳри, Бешиктош тумани, Левент маҳалласи, Лале кўчаси 8-уй.

Телефон: +90 212 323 20 37

Бундан ташқари, Сайлов куни маълум сабабларга кўра мазкур жараёнда иштирок эта олмайдиган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 57-моддасига кўра муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эгадирлар.

Фуқароларимизнинг ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланишларига қулай шароит яратиш мақсадида Бошконсулхона томонидан қуйидаги манзилларда муддатидан олдин овоз бериш ташкил этилмоқда:

- 16 октябрь куни Бурса шахридаги Ўзбекистоннинг фахрий консуллиги офиси. Манзил: Altinova mah. Istanbul cad/N398 Akyildiz Markazi маркази;

- 17 октябрь куни Истанбул шаҳри Фотиҳ туманидаги “Блу Мармарай меҳмонхонаси” (“Blue Marmaray Hotel”). Манзил: Katip Kasim mah/Guvenlik cad. №43 Yenikapı/Istanbul;

- 20 октябрь куни Истанбул шаҳри Кадикой туманидаги “Turkpermit” фирмасининг офиси. Манзил: Osmanaga mah/Kirtasiyeci sk 36-уй.

 

Сайловда иштирок этувчи фуқаролар www.saylov.mfa.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиши лозим.

 

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси