Bosh konsulxona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
O‘zbekiston Respublikasining Istanbul shahridagi Bosh Konsulxonasi

Ҳамкорлик


Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги  Бош консулхонаси дипломатлари ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграциясининг Истанбул шаҳридаги вакили Ўзбекистон фуқароларини уюшган ҳолда ҳорижда вақтинча меҳнат қилиши учун ишга жойлаш бўйича чора-тадбирлар доирасида ADS компанияси ҳамтаъсисчиси Гёксел Алмажи билан учрашув ўтказдилар. 
Суҳбатдош билан Ўзбекистондан ҳорижда меҳнат қилиш истагида бўлган оғир юк машинаси (самосвал) ҳайдовчилари, ер қазиш машинаси оператори, машиналарга мой қуйиш ва ювиш билан шуғулланадиган касб эгаларидан иборат жами 30 кишилик гуруҳни Туркиянинг Истанбул ва  яна икки вилоятида ишга жойлаштиришга келишиб олдилар. Г.Алмажи иш берувчилар меҳнат мигрантларимизни ишга мослашиши ва меҳнат самардорлигидан қониққан тақдирда, Ўзбекистондан келадиган бундай гуруҳлар сонини орттиришдан манфаатдор бўлишини айтиб ўтди.