Bosh konsulxona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
O‘zbekiston Respublikasining Istanbul shahridagi Bosh Konsulxonasi

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркия компанияси вакиллари билан юртдошларимизни иш билан таъминлаш бўйича музокаралар ўтказди



 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида Бош консулхона ҳодимлари Туркиянинг «SIGMA Muhendislik» компанияси вакиллари билан музокара ўтказди.

Учрашувда юқоридаги меъёрий ҳужжатнинг моҳияти, шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда ушбу масалага катта эътибор қаратилаётгани қайд этилди.

Музокарада Туркия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар, шунингдек меъморчилик ва қурилиш муҳандислиги соҳасида мутахассислиги бор меҳнат мигрантларини иш ўринлари билан таъминлаш тўғрисида келишувга эришилди.

Туркия компанияси вакиллари юқоридаги йўналиш бўйича мутахассисларни қайта тайёрлашни ташкил қилишга ҳам тайёр эканини билдирди.

Шу муносабат билан, Бош консулхона Туркияда бўлиб турган, архитектура ва қурилиш бўйича маълумотга эга бўлган ватандошларимиз, жумладан, талабалардан консулхонанинг uzbekconsul@yahoo.com электрон почта манзилига резюме ва ўзи ҳақида маълумот юборишни сўрайди.

«Sigma» Туркиянинг инновацион қурилиш соҳасидаги етакчи муҳандислик ва консалтинг компанияларидан бири ҳисобланади. 30 йилдан бери фаолият юритаётган компания муҳандислик, дизайн, йирик қурилиш лойиҳаларини бошқариш ва консалтинг масалаларида Туркия ва дунёнинг етакчи турдош тузилмалари билан ҳамкорлик қилади.