КОНСТИТУЦИЯДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИГАН НОРМАЛАР НАЗАРДА ТУТИЛГАН
Бугун дунёда кўплаб мамлакатлар чинакам демократик давлат қуришнинг илғор тажрибаларини ҳаётга тадбиқ этишга ҳаракат қилмоқда. Ҳар бир давлатнинг ўз модели бўлиб, демократик давлат қуриш учун комплекс чораларни кўриш талаб этилади. Жамиятнинг сиёсий маданиятини ошириш, аҳолининг давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминлаш, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарни ҳурмат қилиш, миллий қадриятлар ва диний эркинликларни эъзозлаш, инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини таъминлаш, бошқа мамлакатларга ҳурмат билан қараш чинакам демократик давлат барпо этиш йўлида амалга оширилиши лозим бўлган баъзи саъй-ҳаракатлардир.