«Дунё» ахборот агентлиги табиатнинг бебаҳо неъмати – Ўзбекистон табиий асали ҳақидаги видеони тақдим этади
Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ва шифобахшлиги билан дунёга машҳур. Бу эса мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги босқичида экспорт ҳажмини ҳар томонлама оширишга имкон яратмоқда. Хусусан, коронавирус пандемияси шароитида дунёда озиқ-овқат хавфсизлигига бўлган талабнинг ортиб бориши туфайли халқаро бозорларда юртимиз тилёрар мевалари, табиат инъомларига бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.